Хоразм вилоятининг 4 та туманига янги ҳокимлар тасдиқланди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифидан сўнг вилоятда кадрлар алмашиши содир бўлди.
Хусусан:
• Султанов Ғайратжон Пўлатович Урганч тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
• Ахмедов Шухрат Курвондурдиевич Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
• Назаров Жаҳонгир Бахромович Боғот тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
• Эгамов Бобурбек Давлатназарович Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУК директори ўринбосари вазифасида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг 13 та туманида ҳокимлар алмашгани ҳақида хабар бердик.