platina.uz
Жамият

Нукус - Урганч поезди нархи 2 карра оширилади

Янги тарифлар хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва йўловчилар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида жорий этилаётгани айтилган.

Нукус - Урганч поезди нархи 2 карра оширилади

22 ноябрдан бошлаб 6354-6353-сонли “Нукус–Урганч–Нукус” йўналишида қатновчи шаҳарлараро поездлари учун чипта нархлари оширилган.

Янги чипта нархлари:

  • Катталар учун — 40 000 сўм;
  • Болалар учун — 21 500 сўм.

Янги тарифлар хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва йўловчилар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида жорий этилаётгани айтилган..

Шу йил 27 сентябрда ишга туширилган ушбу йўналишдаги поезд нархлари айни пайтда катталар учун 20 минг сўм, ёш болаларга 11500 сўмни ташкил этади.

Поезд эрталаб Нукусдан соат 5:30 да жўнаб, соат 8:50 да Урганчга етади. Урганчдан соат 15:30 да юриб, Нукусга 18:50 да кириб боради.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid