platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Мисрдаги поезд ҳалокатида етти киши ҳалок бўлди

Юз нафардан ошиқ киши эса жароҳат олган. Айтилишича, Гизадан Фаюмга кетаётган поезднинг олд қисми Қоҳирадан Асвонга кетаётган бошқа поездга бориб урилган. 

Мисрдаги поезд ҳалокатида етти киши ҳалок бўлди

Мисрнинг Гиза провинциясида поезд тўқнашуви ва рельсдан чиқиб кетиши оқибатида етти киши ҳалок бўлди ва тахминан 114 киши жароҳат олди, деб хабар беради Masrawy.

Жанубий Гиза бош прокурори прокурорлар гуруҳи билан воқеа жойига етиб келди. Яна бир гуруҳ воқеадан жабрланганлар ва гувоҳлар билан суҳбатлашиш учун Атфиҳ, Ал-Аят ва Ал-Вастадаги шифохоналарга борди.

Прокуратура маълумотларига кўра, бахтсиз ҳодиса Гизадан Фаюмга кетаётган 134-сонли поезднинг олд қисми Қоҳирадан Асвонга кетаётган 2010-сонли поезднинг орқа вагони билан тўқнашганда содир бўлган, у шу йўналишда тўхтаб қолган.

Ҳалок бўлганлар орасида 134-сонли поезд машинисти ҳам бор эди. Миср Соғлиқни сақлаш ва аҳолини муҳофаза қилиш вазирлиги жароҳатланганларнинг 45 нафари аллақачон шифохоналардан чиқарилганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, октябр ойида Испаниядаги поезд ҳалокатида 70 нафарга яқин киши ҳалок бўлганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid