platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ўзбекистонликларнинг Мисрга кириши бўйича янги талаблар кечиктирилди

2027 йил мартгача сайёҳлар Шарм-ал-Шайх ва Синай яриморолига виза олмасдан, амалдаги тартибда саёҳат қилишда давом эта олади.

Ўзбекистонликларнинг Мисрга кириши бўйича янги талаблар кечиктирилди

Ўзбекистонликлар учун Мисрга кириш талабларини қатъийлаштириш муддати музокаралар туфайли 2027 йил 1 мартгача кечиктирилди.

Қайд этилишича, ТИВ ва Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси томонидан Миср томони билан тўғридан тўғри музокаралар олиб борилиши натижасида Ўзбекистон фуқароларининг ушбу ҳудудга кириш тартибини қатъийлаштириш бўйича аввал қабул қилинган қарорни қайта кўриб чиқиш юзасидан келишувга эришилган.

Бу муддатгача сайёҳлар Шарм-ал-Шайх ва Синай яриморолига виза олмасдан, амалдаги тартибда саёҳат қилишда давом эта олади.

Ўз навбатида, Ўзбекистон ТИВ фуқароларни хорижда маҳаллий қонун ва қоидаларга қатъий риоя қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 ноябрдан Ўзбекистон фуқаролари Синай яримороли, жумладан, Шарм-ал-Шайхга (Миср) олдиндан виза олмасдан кира олмаслиги хабар қилинганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid