platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

1 ноябрдан Ўзбекистон фуқароларининг Мисрга кириши бўйича янги тартиб жорий этилади

Эндиликда курорт шаҳри бўлмиш Шарм-ал-Шайх ва Синай яриморолининг бошқа ҳудудларига визани олдиндан расмийлаштирмасдан сафар қилиб бўлмайди. 40 ёшгача бўлган сайёҳлар эса Мисрга фақат яқин оила аъзолари (ота-она, эр-хотин ёки фарзандлари) ҳамроҳлигида сафар қилиши мумкин. Бунда оила тасарруфида сафар давомида камида 5000 доллар миқдорида нақд маблағ мавжуд бўлиши талаб этилади.

1 ноябрдан Ўзбекистон фуқароларининг Мисрга кириши бўйича янги тартиб жорий этилади

1 ноябрдан Ўзбекистон фуқароларининг Мисрга кириши бўйича янгиланган тартиб жорий этилади.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси хабар берди. Хусусан, эндиликда курорт шаҳри бўлмиш Шарм-ал-Шайх ва Синай яриморолининг бошқа ҳудудларига визани олдиндан расмийлаштирмасдан сафар қилиб бўлмайди.

Визани Мисрнинг дипломатик ваколатхоналари орқали олиш мумкин. Шу билан бирга, туристик сафарлар ваколатли туроператорлар орқали ташкил этилиши лозим.

40 ёшгача бўлган сайёҳлар эса Мисрга фақат яқин оила аъзолари (ота-она, эр-хотин ёки фарзандлари) ҳамроҳлигида сафар қилиши мумкин. Бунда оила тасарруфида сафар давомида камида 5000 доллар миқдорида нақд маблағ мавжуд бўлиши талаб этилади.

40 ёшдан юқори бўлган мустақил саёҳат қилувчилар камида 3000 доллар миқдорида нақд молиявий маблағга эга бўлишлари лозим.

Мисрга кириш чоғида қуйидаги ҳужжат ва маълумотлар тақдим этилиши шарт:

  • меҳмонхона брон қилинганини тасдиқловчи ҳужжат;

  • мобил алоқа маълумотлари;

  • етарли молиявий таъминот тасдиғи.

Миср ҳудудида бўлиш давомида туристик визани бошқа турдаги визага алмаштириш бўйича мурожаатлар қабул қилинмайди.

Зарур ҳужжатларни тўлиқ тақдим этмаган шахслар мамлакатга киритилмаслиги ва уларни олиб келган авиакомпания орқали қайтарилиши мумкин.

Ўзбекистоннинг Қоҳира шаҳридаги элчихонаси фуқаролардан Мисрга сафарларни режалаштиришда ушбу маълумотларни инобатга олишларини сўради.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid