platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим бўйича битим имзоланди

Битим ҳали кучга киргани йўқ. У зарур ички тартиб-таомиллар бажарилгани ҳақидаги сўнгги хабарнома олинганидан 30 кун ўтгач амал қила бошлайди. 

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим бўйича битим имзоланди

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим бўйича битим имзоланди.

17 ноябрь куни Президентнинг Ўмонга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида ўзаро визадан озод қилиш тўғрисида битим имзоланди.

Битимга кўра, икки давлат фуқаролари ҳар бир ташрифда 30 кунгача, бир календарь йил давомида жами 180 кундан ошмаган муддатда бир-бирининг ҳудудида визасиз бўлиши мумкин. Бунинг учун амал қилиш муддати камида 6 ой бўлган хорижга чиқиш биометрик паспорти талаб этилади.

Визасиз режим доимий яшаш, ўқиш ёки меҳнат рухсатномасини талаб қиладиган фаолиятга татбиқ этилмайди. Белгиланган муддатдан узоқроқ қолиш учун тегишли виза олиш керак.

Ҳужжатда форс-мажор ҳолатларида бўлиш муддатини бепул узайтириш, паспорт йўқолса ёки шикастланса, вақтинчалик йўл ҳужжати билан визасиз чиқиш тартиби ҳам назарда тутилган.

Битим ҳали кучга киргани йўқ. У зарур ички тартиб-таомиллар бажарилгани ҳақидаги сўнгги хабарнома олинганидан 30 кун ўтгач амал қила бошлайди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid