platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайта тиклаши мумкин

Расмий Бангкок Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда. 

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайта тиклаши мумкин

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни қайта тиклаши мумкин.

Таиланд Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режим жорий этишни мўлжалламоқда.

Тегишли таклиф 9 ноябрь куни Виза сиёсати қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилиши режалаштирилган.

“Ўзбекистонлик сайёҳлар Таиланд визасини олишда мураккаб электрон виза тартибига дуч келган, бунда аризалар фақат Таиланднинг Россиядаги элчихонаси орқали кўриб чиқилган. Мураккаб жараён маҳаллий турфирмаларни Таиландга саёҳат пакетларини бекор қилиб, уларнинг ўрнига Вьетнам каби муқобил йўналишларни таклиф этишга мажбур қилган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим 2026 йил 15 июлда тўхтатилганди.

Аввалроқ Таиланд визасини олиш тартиби эълон қилинганди. Бунинг учун Москвадаги элчихонага тўлов қилиш лозим.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid