Таиланд расман ўзбекистонликлар учун визасиз режим жорий этди
Бунгача ўзбекистонликлар 60 доллар эвазига 15 кунлик туристик виза олишлари мумкин эди.
Жамият
16 июль, 14:35
Таиланд Ўзбекистон фуқароларига 15 июлдан расман визасиз тартибни жорий қилди.
Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Энди фуқаролар ушбу давлатга 60 кунгача визасиз кириш ҳуқуқига эга.
Бунгача Ўзбекистон фуқаролари аэропортга келганларида 60 доллар эвазига 15 кунлик туристик виза олишлари мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, аввал Таиланд ҳукумати мамлакатга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхати 57 тадан 93 тага кўпайтириб, ушбу давлатлар қаторига Ўзбекистонни ҳам қўшгани ҳақида ОАВ хабар қилганди.
Лекин Ўзбекистон ТИВ бу бўйича Таиланд томони ҳозирча расман ҳеч қандай маълумот эълон қилгани йўқлигини маълум қилганди.