platina.uz
Жамият

15 сентябрдан ўзбекистонликлар учун Таиландга кириш тартиби ўзгаради

 Эндиликда Ўзбекистон фуқаролари Таиландга сайёҳ сифатида кириш учун визани олдиндан расмийлаштириши керак бўлади.

15 сентябрдан ўзбекистонликлар учун Таиландга кириш тартиби ўзгаради

Таиландга парвоз қилаётган йўловчилар учун муҳим хабар эълон қилинди.

2026 йил 15 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари учун Таиланд Қироллигига кириш қоидалари ўзгаради.

2026 йил 14 сентябр (шу кун ҳам киради) санасигача 60 кунлик визасиз режим амал қилади.

2026 йил 15 сентябрдан мамлакатга визасиз кириш қоидаси, шунингдек, етиб келгач виза олиш (Visa on Arrival) имконияти бекор қилинади.

Эндиликда Ўзбекистон фуқаролари Таиландга сайёҳ сифатида кириш учун визани олдиндан расмийлаштириши керак бўлади.

HY531 авиақатнови йўловчилари диққатига: Тошкентдан учиш 14 сентябр куни амалга оширилади, аммо Бангкокка етиб бориш 15 сентябрга режалаштирилган – шу боис ушбу авиақатнов йўловчилари янги виза талабларига дуч келади.

Визага аризани парвоздан олдин, жумладан, thaievisa.go.th расмий тизими орқали топшириш мумкин. Сайтда йиғимларни онлайн тўлаш кўзда тутилмаган. Тўлов Таиланд Қироллигининг энг яқин консуллигида АҚШ долларида (USD) амалга оширилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid