platina.uz
Жамият

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилади

15 июлдан кириш учун Таиланд электрон виза тизими орқали онлайн ариза топшириш керак бўлади. 

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилади

Таиланд билан амалдаги визасиз режим бекор қилинади.

Ўзбекистон фуқаролари 2026 йил 15 июлдан бошлаб Таиландга кириш учун визага эга бўлишлари керак бўлади.

Таиланд ҳукумати визасиз кириш тартиби ва келиш вақтида виза (VOA) тизимига киритилган ўзгартиришларни маъқуллади. Янги қоидаларга кўра, Ўзбекистонни ҳам ўз ичига олган 93 мамлакат фуқаролари учун 60 кунлик визасиз режим бекор қилинади.

Қарор давлат Royal Gazette газетасида расмий эълон қилинганидан 15 кун ўтгач кучга киради.

Янги тартиб бўйича, Ўзбекистон фуқаролари энди Таиландга визасиз кира олмайдилар. Кириш учун улар Таиланд электрон виза тизими орқали онлайн ариза топширишлари керак бўлади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid