platina.uz
Жамият

Халқаро қидирувдаги шахс Мисрдан Ўзбекистонга олиб келинди

У товламачилик жиноятини содир этганликда айбланган. Қоҳира ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов мавжуд эмаслиги сабабли, уни олиб келиш йўналиши Россия орқали транзит тарзида ташкил этилди. 

Халқаро қидирувдаги шахс Мисрдан Ўзбекистонга олиб келинди

Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси ҳамда Миср Араб Республикаси Интерпол Миллий марказий бюросининг келишилган саъй-ҳаракатлари натижасида товламачилик жиноятини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган фуқаро Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Қидирувдаги шахс Миср ҳудудида аниқланиб, қўлга олинди. Ваколатли органлар томонидан тегишли материаллар кўриб чиқилиб, зарур экстрадиция чоралари якунлангач, уни Ўзбекистон томонига топшириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қоҳира ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов мавжуд эмаслиги сабабли, уни олиб келиш йўналиши Россия Федерацияси орқали транзит тарзида ташкил этилди.

Домодедово халқаро аэропорти орқали тўсиқсиз транзитни таъминлашда Россия Федерацияси Интерпол Миллий марказий бюроси муҳим ёрдам кўрсатди.

Экстрадиция қилинган шахс Ўзбекистон Республикасига олиб келингач, мамлакат қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиш учун ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid