"Анорбанк" акциядори Қаҳрамон Олимов Интерпол қидирувига берилди
Аввалроқ Олимов Ўзбекистонда сиртдан қамоққа олингани ва халқаро қидирувга берилгани ҳақида хабар берилганди. Унга одам ўғирлаш айби қўйилди.

"Анорбанк" акциядори Қаҳрамон Олимов халқаро қидирувга берилди. Унинг исми Интерполнинг “қизил билдиришномалар” рўйхатида пайдо бўлган.
Қидирув карточкасида Қаҳрамон Олимов 1977 йил 7 майда Андижон вилоятида туғилгани, Ўзбекистон фуқароси экани ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларини билиши баён қилинган. Бироқ унинг қандай турдаги жиноятда айбланаётгани, қидирув ташаббускори ва бошқа тафсилотлар кўрсатилмаган.

Аввалроқ ОАВ Қаҳрамон Олимовнинг яқинларидан бўлган манбага таяниб, у Ўзбекистонда сиртдан қамоққа олингани ва халқаро қидирувга берилгани ҳақида ёзганди.
Сўнгра Анорбанк расмий баёнот билан чиқди. Унда воқеа банкнинг капитали, бошқаруви ёки операцион фаолиятига алоқадор бўлмаган акциядорлардан бирининг шахсий масаласи сифатида изоҳланди.




