platina.uz
Жамият

Интерпол орқали қидирувда бўлган уч шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Ушбу шахслар тезкор-қидирув тадбирлари давомида Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшириниб юрганларида ушланган. 

Интерпол орқали қидирувда бўлган уч шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Интерпол орқали қидирувда бўлган уч шахс Ўзбекистонга қайтарилди.

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида халқаро қидирувда бўлган уч нафар шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилишга эришди.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшириниб юрган халқаро қидирувдаги уч нафар шахснинг турган жойи аниқланиб, улар қўлга олинди.

Жумладан, Самарқанд вилоятида туғилган 28 ёшли шахс жинсий зўравонлик билан боғлиқ оғир жиноятни содир этганликда айбланиб халқаро қидирувга берилган эди.

Шунингдек, Бухоро вилоятида туғилган 34 ёшли шахс фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган.

Яна бир ҳолатда эса Тошкент шаҳрида туғилган 50 ёшли шахс йирик миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб халқаро қидирувга эълон қилинган эди.

Қўлга олинган шахслар белгиланган тартибда Ўзбекистонга олиб келиниб, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid