БААдан 6 нафар ўзбекистонлик экстрадиция қилинди
Улар турли оғирликдаги жиноятларни содир этганликда гумонланган ва Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувга берилган.

Турли оғирликдаги жиноятларни содир этганликда гумонланиб, Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувда бўлган олти нафар фуқаро БААдан экстрадиция қилинди.
Мазкур экстрадиция Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ва БААдаги Миллий марказий бюроси ўртасида йўлга қўйилган кўп йиллик ҳамкорлик, шунингдек, икки давлат ваколатли органлари ўртасидаги тўғридан-тўғри ишчи алоқаларни мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар доирасида амалга оширилди.
Жорий йил бошидан буён ИИВ Интерпол ММБ ташаббуси билан қидирувда бўлган 16 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.




