platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Поезд, самолёт ва автобуслар учун ягона чипта жорий этилиши мумкин

Транспорт соҳаси бўйича янги лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда 2027 йил охиригача тезюрар поездлар қатновини Андижондан Самарқандгача узайтириш таклифи ҳам бор. 

Поезд, самолёт ва автобуслар учун ягона чипта жорий этилиши мумкин

Транспорт соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Таклифга кўра, 2028 йилдан айрим йўналишларда поезд, самолёт ва автобус учун ягона чипта — "Бир йўл" платформасини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, стратегия лойиҳасида қуйидаги режалар ҳам бор:

-2027 йил охиригача тезюрар поездлар қатновини Андижондан Самарқандгача узайтириш;

-Тошкентдаги икки темир йўл вокзали, халқаро аэропорт ва марказий автовокзални ягона транспорт боғламасига бирлаштириш;

-2028 йилда Фарғона водийсидаги ҳалқа йўналишида электропоездлар қатновини икки баробар ошириш;

-Вокзаллар ва халқаро аэропортларда бепул Wi-Fi ҳамда багаж сақлаш хизматларини йўлга қўйиш;

-58 та автовокзал ва автостанцияни қуриш ёки реконструкция қилиш.

Шунингдек, 2030 йилгача темир йўл, ҳаво ва автомобил транспортида маҳаллий йўловчи ташувларини ўзаро уйғунлаштириш режалаштирилмоқда.

Жумладан, 2027 йил июл ойидан Тошкент агломерациясида темир йўл вокзаллари, халқаро аэропорт ва марказий автовокзални боғловчи ягона транспорт боғламаси яратилади. Чирчиқ, Янгийўл, Ангрен ва Олмалиқдан қатновчи шаҳар атрофи электропоездлари сони 1,5 баробарга оширилиб, метро бекатларига бевосита трансфер ташкил этилади

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid