Пенсионерларга темир йўл чипталари учун чегирма тақдим этилади
Имтиёздан Ўзбекистон фуқароси бўлган 55 ёшдан юқори аёллар ва 60 ёшдан юқори эркаклар — пенсионерлар фойдаланиши мумкин. Чегирма ҳар йили “Кексалар ҳафталиги” доирасида 2–8 октябрь кунлари ҳамда “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида 1–30 ноябрь кунлари амал қилади.

Ўзбекистонда кексаларга темир йўл чипталарининг тариф қисмидан 20 фоиз чегирма тақдим этилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, чегирма “Кексалар ҳафталиги” ҳамда “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида нуронийларнинг мамлакат бўйлаб саёҳатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдим этилмоқда.
Имтиёздан Ўзбекистон фуқароси бўлган 55 ёшдан юқори аёллар ва 60 ёшдан юқори эркаклар — пенсионерлар фойдаланиши мумкин.
Чегирма ҳар йили “Кексалар ҳафталиги” доирасида 2–8 октябрь кунлари ҳамда “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида 1–30 ноябрь кунлари амал қилади.
Имтиёз барча маҳаллий йўналишдаги поездларга татбиқ этилади. Тезюрар "Афросиёб" электропоезди бундан мустасно.
Чегирмали чипталарни онлайн ёки темир йўл чиптахоналари орқали расмийлаштириш мумкин.





