platina.uz

Урганч туманида кийим дўконлари ёниб кетди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

Жамият
7 ноябрь, 14:43
Урганч туманида кийим дўконлари ёниб кетди

Хоразм вилояти Урганч туманида ёнғин содир бўлди.

7 ноябр куни соат 12:53 да Хоразм вилояти, Урганч тумани, "Шерматлар" МФЙ, Гурлан кўчасида жойлашган кийим-кечак савдо дўконларида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра 8 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин ўраб олинган ва ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+