platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Учтепада ёнғинда ҳалок бўлган аёл қасддан ўлдирилгани маълум бўлди

Ҳодиса жойида бир-бирига боғлиқ бўлмаган учта ёнғин ўчоғи аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан 24 октябрь куни Учтепа тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Учтепада ёнғинда ҳалок бўлган аёл қасддан ўлдирилгани маълум бўлди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида хонадон ёнғинида ҳалок бўлган аёл яшаган уйга қасддан ўт қўйилгани аниқланди.

Ҳодиса жойида бир-бирига боғлиқ бўлмаган учта ёнғин ўчоғи аниқланган. Бу ҳақда Бош Прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 октябрь куни соат 02:00 ларда тумандаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган. Ёнғин жойида 2000 йилда туғилган аёлнинг жасади топилган. Шунингдек, унинг елкасидан сон қисмигача бўлган жойларида термик жароҳатлар аниқланган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида ошхона, ётоқхона ва меҳмонхонада бир-бирига боғлиқ бўлмаган учта ёнғин ўчоғи борлиги аниқланган. Шунингдек, хонадонга қасддан ўт қўйилган бўлиши мумкинлигини кўрсатувчи аломатлар ҳам қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 24 октябрь куни Учтепа тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов натижаларига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши ва қўшимча маълумот берилиши билдирилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid