Зангиотадаги дўконлардан бирида ёнғин юз берди
Жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғин қуршаб олинган.

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги дўконлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
6 август куни соат 12:29 да Тошкент вилояти Зангиота тумани "Токзор" маҳалласи ҳудудида жойлашган дўконлардан бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушди.
Хабарга асосан, воқеа жойига зудлик билан қутқарув экипажлари етиб бориб, айни вақтда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирга қадар жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Ҳозирда ёнғин қуршаб олинган.
