Тошкентдаги хонадонда юз берган ёнғинда бир кишининг жасади топилди
Учтепа тумани Юсуф Саккокий кўчасидаги уйларда ёнғин содир бўлди. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентдаги хонадонларнинг бирида тунда содир бўлган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Маълумотга кўра, 24 октябрь куни соат 01:33 да Учтепа тумани Юсуф Саккокий кўчасида жойлашган турар жой мажмуасидаги хонадонлардан бирида ёнғин чиққан.
Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, оловни соат 01:52 да бартараф этган. Ҳодиса оқибатида хонадондаги уй жиҳозлари зарар кўрган. Ёнғин ўчирилгандан сўнг воқеа жойида бир нафар фуқаронинг жасади топилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ёнғин сабаблари ва бошқа тафсилотларни аниқлаш бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.





