platina.uz
Жамият

Тошкентдаги бозорда йирик ёнғин чиқди

Олов салкам 3 соатда ўчирилган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири ҳам етиб борган.

Тошкентдаги бозорда йирик ёнғин чиқди

Бугун, 5 апрел куни Чилонзор тумани Тошкент катта халқа автомобил йўли кўчасида жойлашган "Бешқўрғон" бозорида йирик ёнғин чиққан.

Ёнғин салкам 3 соатда ўчирилган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири Азиз Икромов ҳам етиб борган.

Вазирликнинг ишонтиришича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Айни пайтда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid