Яккасаройдаги кўпқаватли уйда ёнғин юз берди
Бинодаги барча фуқаролар эвакуация қилинган. Жароҳатланганлар кузатилмаган.

Яккасаройдаги кўпқаватли уйда ёнғин юз берди.
Бугун, 13 июн куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Нукус кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг ташқи қисми (фасад) ёнаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғин ўчирилган.
Айтилган манзилда кўп қаватли уйдаги барча фуқароларни эвакуация қилиш ишлари амалга оширилди.
Вазият тўлиқ назоратга олинган.
Ҳодиса сабаб жароҳатланганлар кузатилмаган.
