platina.uz
Жамият

Тошкентдаги бозорда ёнғин чиқди

Ёнғин жойига Фавқулодда вазиятлар вазири Азиз Икрамов етиб борган.

Тошкентдаги бозорда ёнғин чиқди

Бугун, 21 феврал куни соат 05:09 ларда Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Қовунчи кўчасида жойлашган қурилиш махсулотлари сотиш бозорида ёнғин содир бўлган.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Ёнғин жойига Фавқулодда вазиятлар вазири Азиз Икрамов етиб борган. Ёнғин натижасида бозор ҳудудидаги 200 кв.м майдонда жойлашган ром ва эшик маҳсулотлари ёниб зарарланган.

Қутқарувчиларнинг ёнғинни тезкорлик билан бартараф этиши натижасида бозорнинг 2000 кв.м майдони сақлаб қолинган. Қизиғи, жорий йилнинг 16 феврал куни мазкур бозор давлат ёнғин назорати органи томонидан тегишли тартибда текширувдан ўтказилган. Текширув давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бир қатор бузилиш ҳолатлари аниқлангани сабабли камчиликлар бартараф этилгунига қадар бозорнинг иш фаолияти тўхтатилиб, 3 кун муддатга электр таъминотидан узилган.

Бозор маъмурияти туман фавқулодда вазиятлар бўлимига аниқланган барча камчиликларни бартараф этиш юзасидан кафолат хати тақдим этган. Бироқ ушбу қоидабузарликлар ўз вақтида тўлиқ бартараф этилмагани оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Эслатиб ўтиш керак, Тошкентдаги "Авиатор" савдо марказида юз берган фожиали ёнғиндан сўнг бундай текширувлар ҳамма жойда ўтказиляпти.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid