Тошкентдаги яна бир савдо марказида ёнғин рўй берди
Шайхонтоҳур туманидаги Park in Mall оилавий кўнгилочар савдо марказидаги ёнғинда жарбланганлар ва қурбонлар йўқ.

15 март куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Ботир Зокиров кўчасида жойлашган Park in Mall оилавий кўнгилочар савдо марказида ёнғин рўй берди.
Марказнинг 3-қаватида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга етиб бориб, ёнғин ўчирилди.
Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Айтилган манзилда Park in Mall оилавий кўнгилочар савдо мажмуасининг 3-қавати 25 кв.м майдони ёниб зарарлангани аниқланди. Ёнғин ҳудуди таъмирланаётган бўлган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади ФВВ хабарда.
Эслатиб ўтамиз, январ ойида Тошкентдаги "Авиатор" савдо марказида ёнғин рўй берган ва бир киши ҳалок бўлганди.
