platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкентда хусусий корхона ходими ёниб кетди

Икки нафар йигит турли даражадаги куйиш жароҳатларини олган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. "Ҳодисага ҳуқуқий баҳо берилади ҳамда ўрганиш якунлари бўйича айбдор шахсларга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар кўрилади", дейилади ҳокимлик хабарида. 

Тошкентда хусусий корхона ходими ёниб кетди

Тошкент электр хизмати ходими ёниб кетгани видеоси тарқалди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳодиса бўйича маълумот берди.

Айтилишича, ҳодиса Parkwood турар жой мажмуасида содир бўлган. "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖ Тошкент шаҳар Миробод тумани Нукус кўчасида жойлашган трансформатор пункти истеъмолчи балансида бўлиб, "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖ, жумладан, Миробод тумани электр таъминоти корхонаси балансига тегишли эмас.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса истеъмолчига хизмат кўрсатувчи хусусий корхона ходимлари томонидан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари вақтида юз берган: фазалараро қисқа туташув содир бўлган.

Аниқланишича, икки нафар йигит турли даражадаги куйиш жароҳатларини олган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Жабрланганлар Миробод тумани электр таъминоти корхонаси ходимлари ҳисобланмайди.

Ҳолат тафсилотлари "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖ ҳамда "Ўзэнергоинспекция"нинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.

"Электр қурилмаларидаги таъмирлаш ишларини белгиланган талаблар ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда олиб бориш зарур. Жабрланганларга ҳамдардлик билдирамиз ва уларга тезроқ соғайиб кетишларини тилаймиз. Вазият назоратга олинган. Ҳодисага ҳуқуқий баҳо берилади ҳамда ўрганиш якунлари бўйича айбдор шахсларга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар кўрилади", дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid