platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Бу йил қишда электр узилиши бўлмайди — Энергетика вазирлиги

Фақат режавий таъмирлаш ишлари давомида вақтинчалик ўчиришлар бўлиши мумкин, холос. Ушбу таъмирлаш ишлари эскирган ускуналарни алмаштириш ва электр тармоқларини модернизация қилишга қаратилган.

Бу йил қишда электр узилиши бўлмайди — Энергетика вазирлиги

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги вакилининг 14 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилишича, куз-қиш мавсумида электр энергияси таъминотида узилишлар кутилмаяпти.

Фақат режавий таъмирлаш ишлари давомида вақтинчалик ўчиришлар бўлиши мумкин, холос.

​Вакилнинг сўзларига кўра, ушбу таъмирлаш ишлари эскирган ускуналарни алмаштириш ва электр тармоқларини модернизация қилишга қаратилган.

​Хавфсизлик нуқтаи назаридан, таъмирлаш жараёнида айрим юқори кучланишли электр узатиш линиялари вақтинча ўчирилади, бу эса истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилишида узилишларга сабаб бўлади. Режалаштирилган чекловлар ҳақида аҳоли олдиндан хабардор қилинади.

​Вазирлик вакили энергетика тизимининг қиш мавсумига тўлиқ тайёр эканлигини таъкидлаб, таъмирлаш ишлари учун зарур бўлган узилишлардан ташқари, режадан ташқари электр ўчишлари кутилмаётганини билдирди.

​Вазирлик маълумотларига кўра, 2025 йилда электр энергияси таъминоти бўйича аҳолидан келиб тушган шикоят ва мурожаатлар сони сезиларли даражада камайган.

​Вазирликка жами 108 300 та шикоят ва мурожаат келиб тушган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан қарийб учдан бир қисмга камдир. Биринчи марта шикоятлар таркибида электр энергияси таъминотига қараганда газ таъминоти билан боғлиқ масалалар кўпроқ улушни — мос равишда 45 фоиз ва 41 фоизни ташкил этди.

​Электр энергияси билан боғлиқ шикоятлар сони 40 фоизга камайиб, тахминан 44 000 тани ташкил этди.

​Энг көп учрайдиган муаммо электр узатиш линиялари таянчлари ва трансформаторларни қуриш ҳамда таъмирлаш масалалари бўлиб, бу бўйича 17 400 та шикоят келиб тушган. Бу кўрсаткич аввалги даврга нисбатан 35,8 фоизга камайганини англатади.

​Айнан электр энергияси таъминотидаги узилишлар бўйича шикоятлар эса деярли икки бараварга — 49,7 фоизга камайиб, 14 000 тани ташкил этди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid