platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Қибрайда электрдан салкам ярим млрд сўмлик қарз ундириб олинди

МИБ Қибрай бўлимига йилнинг ўтган 10 ойида жами 15 млрд 465 млн сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ишлар келиб тушган.

Қибрайда электрдан салкам ярим млрд сўмлик қарз ундириб олинди

Қибрайда 462 млн сўмлик электр энергиясидан бўлган қарздорлик ундирилди.

Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими томонидан коммунал тўловларни ундириш соҳасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, суд қарорларига асосан истеъмол қилинган электр таъминоти учун юзага келган дебитор қарздорликларни ундириш бўйича жорий йилнинг ўтган 10 ойида 51 та суд қарори бўйича 15 млрд 465 млн сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ишлар келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари натижасида 40 та 10 млрд 291 млн сўмлик ижро ишлари тамомланган.

Хусусан, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор “А” МЧЖдан ундирувчи "Ҳудудий электр тармоқлари" фойдасига 462 млн 898 минг сўм истеъмол қилинган электр энергияси бўйича юзага келган дебитор қарздорлиги ундирилиб, таъминотчи корхона ҳисоб рақамига ўтказилди.

Bжро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддаси 1-бандига асосан амалда тамомланди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid