platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Иқтисод

9 ойда ГЭСларда электр ишлаб чиқариш 120 фоизга бажарилди

Маълумотларга кўра, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тизимида тўққиз ойда 576,3 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 177,2 млрд сўмлик маҳсулот тайёрланган.

9 ойда ГЭСларда электр ишлаб чиқариш 120 фоизга бажарилди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида ГЭСларда 6 642,7 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 151,9 млн доллар инвестиция ўзлаштирилди. Бу ҳақда 3 ноябрь куни Контент тайёрлаш марказида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Жамият томонидан умумий қуввати 74,3 МВт бўлган 9 та энергетика лойиҳаси фойдаланишга топширилди. Лойиҳалар орасида Қўғай-1, Қўғай-2, Бешқўрғон, ЖФК-3, Работ, Чаппасув ва Тамшуш ГЭСлари, Зарчоб-3А микроГЭС ҳамда 20 МВт қувватли Чорбоғ шамол электр станцияси бор. Ушбу лойиҳалар ҳисобига 120 га яқин янги иш ўрни яратилган.

Жамият томонидан 151,9 млн доллар инвестиция жалб қилинган бўлиб, уларнинг 48,7 млн доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, 103,2 млн доллари жамиятнинг ўз маблағлари ҳисобига тўғри келади. 2027 йилда инвестициялар ҳажмини 266 млн долларга етказиш режалаштирилган.

Маълумотларга кўра, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тизимида тўққиз ойда 576,3 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 177,2 млрд сўмлик маҳсулот тайёрланган.

Матбуот анжуманида жамият ходими ўтган 9 ой давомида электр энергияси ишлаб чиқариш режаси 120 фоизга бажарилганини таъкидлади.

Шунингдек, “UzHydroPower” корхонасида 40 МВтгача қувватга эга гидроагрегатлар ва эҳтиёт қисмлар “Made in Uzbekistan” бренди остида ишлаб чиқарилмоқда. Гидроэнергетика объектларида сув оқимини прогноз қилиш, ишлаб чиқаришни автоматилаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Халқаро ҳамкорлик доирасида Туркия, Эрон, Россия, Хитой ва Жанубий Корея компаниялари билан замонавий гидроэнергетика ускуналарини ўзлаштириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилинмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid