platina.uz

МикроГЭСлар қурилса, чироқ муаммоси ҳал бўладими?

Platina.uz мухбири ГЭСлар турлари, аҳамияти, қувватлари, тендерлар ва бошқалар бўйича соҳа мутахассислари билан суҳбатлашди.

Жамият
3 январь, 19:23

Иқтисодиётнинг қандай ривожланиши унинг энергия ресурслари билан қай даражада таъминланишига бевосита боғлиқ. Бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам шу пайтгача қайта тикланмайдиган табиий энергия манбалари – тошкўмир, нефт ва газдан фойдаланган ҳолда универсал ҳамда фойдаланиш осон электр энергияси ҳосил қилинган.

Айни даврда эса экологик безарар ҳамда қайта тикланадиган, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёни катта тайёгарлик, молиялаштириш талаб қилмайдиган қуёш ва сув манбаларидан фойдаланиш устувор мақсадларга айланмоқда. Хусусан, сув-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, амалиётда кенг қўлланиб келинган йирик ГЭСлар ўрнига микро ва мини ГЭСларни ишга тушириш ўз самарадорлигини кўрсатяпти.

Бу жараёнларда асосий мувофиқлаштирувчи ва лойиҳалаштирувчи идора бўлмиш “Ўзбекгидроэнерго” АЖ сув-энергетика ресурсларини ягона бошқарув системасини шакллантириб, гидроэнергетика объектларини марказлашган технологик бошқарувини таъминлаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Platina.uz мазкур жараёнлар моҳиятини ўрганиш мақсадида “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти мутахассислари билан суҳбатда бўлди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+