platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Роғун ГЭСида авария юз берди

Расмий идоралар мазкур ҳодисага техник сув йиғиш резервуарларидан бирининг ёрилиши сабаб бўлганини билдирди. Расмий маълумотга кўра, ҳеч ким жабрланмагани айтилди. 

Роғун ГЭСида авария юз берди

Тожикистондаги Роғун гидроэлектр станцияси қурилиш майдонидаги туннеллардан бирида тупроқ ва тошлар кўчиши юз берди. Ҳодиса 21 октябрь куни соат 16:15 атрофида ГЭС қурилишининг тўртинчи сатҳидаги туннелнинг “Б” секциясида, цементлаш ишлари давомида юз берган. Бу ҳақда Тожикистоннинг AsiaPlus нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида беш нафардан ортиқ ишчи жароҳатланган. Бироқ жабрланганларнинг аҳволи ҳақида ҳозирча расмий маълумот эълон қилинмаган.

Станция ходимларидан бири туннел яқинидаги қояли ҳудудни қазиш ишлари давомида тупроқ ва тошлар тўпланиб қолганини айтган. Кейинчалик йиғилган сув таъсирида ушбу масса пастга оқиб тушган.

Расмий идоралар мазкур ҳодисага техник сув йиғиш резервуарларидан бирининг ёрилиши сабаб бўлганини билдирди. Расмий маълумотга кўра, ҳеч ким жабрланмаган.

Давлат назорати хизмати ҳодиса оқибатида ГЭС ишчиларидан ҳеч бири жароҳат олмаганини таъкидлаган. Уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, шундан сўнг ишчилар ўз вазифаларини бажаришга қайтган.

Эслатиб ўтамиз, Роғун ГЭС қурилиши 2035 йилгача тўлиқ якунлаши кутиляпти.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid