Сардоба сув омборида кичик ГЭС қурилади

Мазкур ГЭС битгач, мамлакат умумий электр тармоғига ўртача 27,9 млн. киловатт электр қўшилиши айтилган.

Жамият
11 июнь, 11:01
Сардоба сув омборида кичик ГЭС қурилади

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ Сардоба сув омборида кичик ГЭС қуради, бу ҳақдаги концепцияни вилоят депутатлари бугун тасдиқлашган.

Қиймати 17,6 млн. доллар бўлган ушбу лойиҳа 2024-2027 йилларда қуриб битказилади. "Ўзбекгидроэнерго" АЖнинг 2024 йил 20 февралдаги баённомаси асос қилиб олинган.

Лойиҳага кўра, мазкур ГЭС битгач, мамлакат умумий электр тармоғига ўртача 27,9 млн. киловатт электр қўшилиши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекгидроэнерго" томонидан қурилган Сардоба сув омбори 2020 йилда ўпирилгач, катта сув тошган, бир неча туманлар ва Қозоғистоннинг маълум қисми ҳам сув остида қолган эди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+