platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Фарғона водийсининг баъзи ҳудудларига электр бўйича чекловлар киритилди

"Л-503" электр узатиш тармоғида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли авариявий узилиш юз берди. Ноқулай об-ҳаво таъсирида мураккаб рельефли адирлик ҳудудида жойлашган электр узатиш тармоғи таянчларидан бири қулаган.

Фарғона водийсининг баъзи ҳудудларига электр бўйича чекловлар киритилди

19 ноябрь куни Сирдарё иссиқлик электр станциясидан Фарғона водийси вилоятларига электр энергияси узатувчи, Тожикистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи 500 кВ кучланишли "Л-503" электр узатиш тармоғида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли авариявий узилиш юз берди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълумот берди.

​Дастлабки маълумотларга кўра, ноқулай об-ҳаво таъсирида мураккаб рельефли адирлик ҳудудида жойлашган электр узатиш тармоғи таянчларидан бири қулаган.

Натижада автоматик ҳимоя тизими ишга тушиб, мазкур тармоқ орқали электр энергияси узатилиши вақтинча тўхтаган. Бу эса айрим истеъмолчиларнинг электр таъминотида узилишларга сабаб бўлган.

​Айни пайтда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ раҳбарияти бошчилигидаги мутахассислар ҳамда авария-тиклаш бригадалари ҳодиса жойига сафарбар этилган. Тожикистон Республикасининг тегишли ташкилотлари билан ҳамкорликда авария оқибатларини бартараф этиш ва электр узатиш тармоғи фаолиятини тиклаш бўйича тезкор ишлар олиб борилмоқда.

​Таъмирлаш-тиклаш ишлари якунлангунга қадар Фарғона водийси вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотига вақтинчалик чекловлар киритилади.

​Маълумот учун, Фарғона водийси вилоятларига электр энергияси бошқа электр узатиш тармоқлари орқали ҳам етказиб берилади. Хусусан, Фарғона вилоятига Тошкент вилоятидаги "Янги Ангрен" иссиқлик электр станциясидан чиқувчи 500 кВ кучланишли "Л-524" электр узатиш тармоғи орқали ҳам электр энергияси узатилади.

​​Тиклаш ишларининг бориши ва электр таъминотидаги ўзгаришлар юзасидан қўшимча ахборот бериб борилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid