platina.uz
Жамият

Янгиҳаётда қурилаётган масжидда ёнғин чиқди

Масжид биносининг гумбаз қисмида пенополиуритан ёниб зарарланган. Жароҳат олганлар йўқлиги айтилди. 

Янгиҳаётда қурилаётган масжидда ёнғин чиқди

Бугун, 3 октябр куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани, Сергели 4-даҳасида жойлашган янги қурилаётган масжид биносининг гумбаз қисмида ёнғин чиққан.

ФВВ хабарига кўра, 3 октябр куни Сергели 4-даҳасида масжид биносининг гумбаз қисми тутаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, вазият Тошкент шаҳар ФВББ томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Масжид биносининг гумбаз қисмида пенополиуритан ёниб зарарланган, ёнғин соат 12:04 да ўчирилди.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid