Олмалиқ шаҳридаги бозорда ёнғин рўй берди
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Олмалиқ шаҳрида бозорда ёнғин рўй берди.
Бугун, 30 август куни соат 05:18 да Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар “Хамза” МФЙ, ҳудудида жойлашган "Ойдин деҳқон бозори" да ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент вилояти ФВББга хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғин қуршаб олинган ва ўчирилган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Тан жароҳати олганлар йўқ.
