platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Олмаотадаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Уларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган. Ҳозирда жасадларни ватанга қайтариш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Олмаотадаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Олмаотадаги турар жой мажмуаларидан бирида содир бўлган ёнғин оқибатида Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси (иккаласи ҳам 1994 йилда туғилган) ҳалок бўлди.

Уларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Омонулла Файзиев маълум қилди.

Вазият Ўзбекистоннинг Олмаотадаги бош консулхонаси назоратига олинган. Маҳаллий ҳокимият органлари билан алоқа ўрнатилган. Жасадларни ватанга қайтариш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Олмаотанинг Бостандиқ туманидаги ёнғин 26 ноябрга ўтар кечаси содир бўлган. Олов ижарага бериладиган саккиз хонали коридор типидаги хусусий уйда келиб чиққан. Ҳодиса оқибатида беш киши, жумладан, бир нафар бола қурбон бўлган. Олмаота полиция департаменти томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрь куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Манас шаҳрида қурилаётган икки қаватли ресторан биносидаги ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid