Қаршидаги уйда газ портлаши юз берди
Ҳодиса оқибатида икки киши куйиш тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.

22 ноябрь куни соат 00:28 да Қарши шаҳри Ботош маҳалласи ҳудудида жойлашган кўп қаватли турар жой биносининг 2-қаватидаги хонадонлардан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди.
Ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.
Шунингдек, чақнаш натижасида ёнғин юзага келган ва қутқарувчилар томонидан ўчирилган.
Айни пайтда масъул идоралар томонидан ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу ҳодиса оқибатида вафот этганлар йўқ.





