Урганч шаҳридаги массивни ободонлаштириш учун 3,6 млрд сўм ажратилади
Пул Республика бюджетидан олинган ссуда маблағлари ҳисобидан берилади.
Жамият
26 сентябрь, 9:34
Урганч шаҳридаги Ал-Хоразмий массиви ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари учун 3 млрд 628 млн сўм ажратилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов тегишли фармойишни имзолади.
Пул Республика бюджетидан олинган ссуда маблағлари ҳисобидан "Ал-Хоразмий мажмуасини барпо этиш ва сақлаш дирекцияси" давлат унитар корхонасига берилади. Вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси бюджетга ўзгартиришлар киритади.
Ғазначилик бошқармаси маблағнинг ўтказиб берилишини таъминлайди. Фармойиш ижросини назорат қилиш ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Ачилов зиммасига юкланган.