ИИВ вакили Урганч шаҳар ҳокими этиб тайинланди
Эслатиб ўтамиз, аввал бу лавозимда Ойбек Холбоев ишлаб келганди.
Жамият
11 ноябрь 2023 йил
Ражабов Бунёд Мадиримович - халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Урганч шаҳри ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Бунёд Ражабов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввал бу лавозимга Ойбек Холбоев ишлаб келганди. У бир неча кун аввал Шовот туманига ҳоким этиб тайинланганди.