Хоразмда 2 та туманда ҳоким алмашди
Қўшкўпир ва Шовот туманларига янги ҳокимлар тайинланди.

Хорзам вилояти Қўшкўпир ва Шовот туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, Шуҳрат Аҳмедов Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. У бунга қадар Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.
Шунингдек, Ойбек Холбоев Шовот тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. У тайинловга қадар Урганч шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.