
Ноябр бошида аксинча кам ёмғир ёғади — Ўзгидромет
Ўзгидромет ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида кучли ёмғирлар бўлиши ҳақидаги тарқалаётган прогнозларни рад этди.

Ўзгидромет ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида кучли ёмғирлар бўлиши ҳақидаги тарқалаётган прогнозларни рад этди.

Айрим кузатув нуқталарида ифлосланиш “носоғлом” ва “жуда носоғлом” тоифаларига мос келди. Мутахассислар бу ҳолатни шамолнинг кучсизлиги, ҳарорат инверсияси ва ҳаво алмашинувининг чекланиши билан изоҳламоқда.

6 октябрь куни кундузги соатларда шаҳарнинг катта қисмида ҳаво сифати “ўртача” бўлган. Соат 20:00 дан кейин вазият ёмонлашиб, айрим ҳудудларда қисқа муддатга “носоғлом” даража ҳам кузатилган. Ҳаво сифати ёмонлашишига шамол тезлигининг 1 м/с атрофида бўлиши ва кучли ҳарорат инверсияси сабаб бўлган.

Прогнозларга кўра, шамол тезлиги 3–8 м/с гача, айрим ҳудудларда эса 10–14 м/с гача кучайиши эҳтимоли мавжуд. Кучайган шамол таъсирида айрим жойларда чанг-тўзонлар юзага келиши мумкин.

Жорий йилнинг октябрь ойи беқарор об-ҳаво билан бошланади. 1 октябрь куни республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида сентябрнинг сўнгги кунларида бошланиши кутилаётган нам ва нисбатан салқин ҳаво оқимининг кириб келиши давом этади. Шу куни ушбу вилоятларнинг айрим жойларида ёмғир ёғади.

Кечаси ва эрта тонгда ҳарорат 15-20 даража бўлиб, ёқимли салқинлик сезилади. Кундуз кунлари эса қуёш нурлари таъсирида ҳаво 30-35 даражагача, айрим кунларда 37 даражагача исиши мумкин.

Энг иссиқ кунларда республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 41-43 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 44-46 даражагача кўтарилиши мумкин.

Июл ойи бошида кузатилган салқин об-ҳаводан сўнг, Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат тартиби оддий ёзги кўрсаткичларга аста-секин қайтади.

Ушбу ойда ўртача ҳарорат меъёрий қийматлардан 1,5-2 даражага, жанубда 2-2,5 даражага, шимолда ва чўл ҳудудларда 2,5-3 даражага юқори бўлиши кутилади.

Жорий йилда ёз беқарор ва ўртача илиқ об-ҳаво билан бошланади. 1-3 июн кунлари республиканинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Антициклон чеккаси ҳафта ўрталарига бориб ҳудудлардан бутунлай чекинади ҳамда унинг ўрнига Туркманистондан паст босимли иссиқ об-ҳаво шароити кириб келади.

Айрим жойларда қисқа ёмғир ёғади, аммо ҳаво ҳарорати 35 даражагача кўтарилади.