platina.uz
Жамият

Октябрь ойида кутилаётган тахминий об-ҳаво эълон қилинди

Жорий йилнинг октябрь ойи беқарор об-ҳаво билан бошланади. 1 октябрь куни республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида сентябрнинг сўнгги кунларида бошланиши кутилаётган нам ва нисбатан салқин ҳаво оқимининг кириб келиши давом этади. Шу куни ушбу вилоятларнинг айрим жойларида ёмғир ёғади. 

Октябрь ойида кутилаётган тахминий об-ҳаво эълон қилинди

Октябрь ойида қандай об-ҳаво кутилади?

Жорий йилнинг октябрь ойи беқарор об-ҳаво билан бошланади.

1 октябрь куни республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида сентябрнинг сўнгги кунларида бошланиши кутилаётган нам ва нисбатан салқин ҳаво оқимининг кириб келиши давом этади. Шу куни ушбу вилоятларнинг айрим жойларида ёмғир ёғади, энг жадал ёғингарчилик тоғолди ва тоғли ҳудудларда кузатилади. Баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

2–4 октябрь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди. 4 октябрда республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига совуқ ва нам ҳавонинг янги оқими кириб кела бошлайди, 5–7 октябрь кунлари эса у аста-секин Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади.

Ҳароратнинг бундай ўзгариб туриши октябрь ойининг охиригача давом этади. Тунги ҳаво ҳарорати 10–13 даража илиққача, кундузги ҳаво ҳарорати 25–28 даража илиққача кўтариладиган илиқ об-ҳаво фонида вақти-вақти билан салқинлашиш даврлари кузатилиши кутилмоқда.

Совуқ ҳаво оқимлари кириб келган даврларда ҳаво ҳарорати кечаси 3–8 даража илиққача, кундузи 15–20 даража илиққача пасайиши мумкин. Республиканинг шимолий ҳудудларида салқинлашиш сезиларли бўлиб, ҳаво ҳарорати кечаси 0–2 даража совуққача, кундузи 10–15 даража илиққача пасаяди.

Октябрь ойининг ўртача ҳарорат фони иқлимий меъёр атрофида, айрим жойларда эса ундан юқори бўлиши кутилмоқда.

Ёғингарчилик ҳудудлар ва вақт бўйича нотекис тақсимланиши мумкин. Октябрда республиканинг шимолида ёғингарчилик миқдори иқлимий меъёрдан кам, марказий ва жануби-шарқий ҳудудларда эса меъёр атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.

Шу билан бирга, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида, шунингдек, Фарғона водийси вилоятларининг айрим туманларида ёғингарчилик миқдори иқлимий меъёрдан кўп бўлиши эҳтимоли бор.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid