platina.uz
Жамият

Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати 42 даражагача ошади

Июл ойи бошида кузатилган салқин об-ҳаводан сўнг, Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат тартиби оддий ёзги кўрсаткичларга аста-секин қайтади. 

Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати 42 даражагача ошади

6-11 июн кунлари республика бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Июл ойи бошида кузатилган салқин об-ҳаводан сўнг, ушбу ҳафтада Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат тартиби оддий ёзги кўрсаткичларга аста-секин қайтади. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади, аммо қийматлар июл ойига хос чегараларда қолади.

Бугун кундузи ҳаво 34-37 даражагача исийди, кейинги кунларда эса кундузги ҳарорат 37-40 даражага етади. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда ҳарорат асосан кундуз кунлари 39-42 даража бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда 6-11 июл кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-12 м/с гача кучайиши мумкин.

Бугун ва эртага кундузги ҳаво ҳарорати 35-38 даража бўлади, кейинчалик аста-секин 38-40 даражагача кўтарилади.

Ҳарорат кечалари 22-25 даража атрофида бўлади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid