platina.uz
Жамият

Махсус комиссия Тошкентда чанг-тўзонли об-ҳаводан огоҳлантирди

Прогнозларга кўра, шамол тезлиги 3–8 м/с гача, айрим ҳудудларда эса 10–14 м/с гача кучайиши эҳтимоли мавжуд. Кучайган шамол таъсирида айрим жойларда чанг-тўзонлар юзага келиши мумкин.

Махсус комиссия Тошкентда чанг-тўзонли об-ҳаводан огоҳлантирди

Махсус комиссия бугун ёмғирдан олдин Тошкент шаҳрида қисқа муддатли чанг-тўзонлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

​Глобал об-ҳаво моделлари ҳамда Ўзгидромет прогнозларига кўра, бугун Тошкент шаҳри ҳудудида нам ҳаво массалари кириб келиши олдидан қисқа муддатли чанг-тўзон ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Прогнозларга кўра, шамол тезлиги 3–8 м/с гача, айрим ҳудудларда эса 10–14 м/с гача кучайиши эҳтимоли мавжуд. Кучайган шамол таъсирида айрим жойларда чанг-тўзонлар юзага келиши мумкин.

​Ушбу жараёнлар натижасида атмосфера ҳавосида чанг заррачалари миқдори, айниқса, PM10 концентрацияси қисқа муддатга ортиши кузатилади.

​Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid