
Украинадаги урушда мингдан ортиқ ўзбекистонлик ҳалок бўлгани маълум қилинди
Россия сафида жанг қилган 93 давлатдан қарийб 7 минг хорижлик ҳалок бўлган. Уларнинг 4091 нафари (58,9 фоизи) Марказий Осиё ҳиссасига тўғри келади.

Россия сафида жанг қилган 93 давлатдан қарийб 7 минг хорижлик ҳалок бўлган. Уларнинг 4091 нафари (58,9 фоизи) Марказий Осиё ҳиссасига тўғри келади.

Трамп, Си Цзинпинь ва Путиннинг Шэнчжэндаги саммити янги жаҳон тартиботими, геосиёсий савдолашувми ёхуд тарихий хатоларнинг такрорланишими? Мазкур учрашувни айрим сиёсатшунослар ва халқаро ОАВ аллақачон "Ялта–2", яъни янги жаҳон тартиботининг шаклланишига асос солиши мумкин бўлган тарихий анжуман сифатида талқин қилмоқда.

У бу ҳақда Флоридадаги сайловолди йиғинида гапирди ва Эронни келишувга чақирди.

Херсон вилоятидаги Олешки шаҳарчасида гуманитар ёрдам етказиб бериш ва тинч аҳолини эвакуация қилиш учун сулҳ эълон қилинмоқда. Битимга АҚШ воситачилик қилган.

Исроилнинг Ғазога қарши уч йилдан бери давом этаётган уруши ҳудудни таниб бўлмас даражада ўзгартирди. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 74 245 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган, қарийб 200 минг бола эса умуман таълим олиш имкониятидан маҳрум. Уруш иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, инфратузилма ва асосий хизматларни издан чиқарди. Натижада фаластинликларнинг яшаш, ишлаш, таълим олиш ва тирик қолиш шароитлари тубдан ўзгарди.

Бугун халқаро тизим бир вақтнинг ўзида бир неча босимга дуч келган: Украинадаги уруш давом этмоқда, Яқин Шарқда хавфсизлик инқирози чуқурлашган, Ғазо ва Фаластин масаласи глобал дипломатияни турли оқимларга бўлиб турибди, Эрон атрофидаги кескинлик энергетика ва транспорт хавфсизлигига таъсир кўрсатяпти, сунъий интеллект эса технологик рақобатдан халқаро хавфсизлик масаласига айланган. Айни пайтда эса БМТнинг ўзи молиявий танқислик, институционал самарадорлик ва ваколатларининг амалий таъсири борасида жиддий синовдан ўтмоқда.

22 август куни кечаси Украина дронларининг Самара вилояти Чапаевск шаҳридаги Ozon логистика мажмуасига берган зарбаси Россия–Украина урушида янги босқич шаклланаётганини кўрсатди. Гап энди фақат анъанавий ҳарбий объектларни нишонга олиш ҳақида бормайди. Россия ҳудудида товарлар, бутловчи қисмлар, ёқилғи ва турли жиҳозларнинг ҳаракатини таъминлайдиган инфратузилма ҳам тобора кўпроқ ҳужумлар объектига айланмоқда.

14 август куни The Guardian Россияда армияни кадрлар билан тўлдириш тизимида жиддий муаммолар юзага келгани ҳақида хабар берди: янги шартномачилар оқими фронтдаги улкан йўқотишларни аввалгидек осонлик билан қоплаш имконини бермаяпти. Ҳукумат молиявий рағбатларни оширишга ва бир вақтнинг ўзида ҳарбий хизматга жалб этиш мумкин бўлган янги тоифадаги одамларни излашга мажбур бўлган.

Тарихчилар атом бомбаларининг қўлланилиши ҳарбий жиҳатдан зарур бўлганми ёки бошқа йўллар мавжуд эдими, деган масалада турлича фикр билдириб келмоқда. Бироқ бир ҳақиқатни ҳеч ким инкор эта олмайди: Хиросима ва Нагасаки инсониятга ядро қуролининг ҳақиқий ҳалокатли кучини кўрсатди ва уруш ҳақидаги тасаввурларни бутунлай ўзгартириб юборди.

Бу тўлиқ кўламли уруш эмас, балки гибрид сценарийларни ўз ичига олади. Эҳтимолий ҳаракатлар НАТО мамлакатларига киберҳужумлар, махсус операциялар, чекланган ҳарбий амалиётлар билан чекланиши мумкин.

Тўқаев ўз нутқида Европа ва АҚШдан Россия—Украина уруши бўйича кўплаб мурожаатлар ва фикрлар келиб тушаётганини айтди. Шундан сўнг учрашувнинг энг муҳим жумлаларидан бири янгради: унинг таъкидлашича, бугунги урушнинг сабаблари "кўпчилик учун унчалик тушунарли эмас".

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Эроншаҳр ва Бемпурда эронлик аскарларнинг ўлими учун қасос олиш мақсадида Суриянинг Ҳомс вилоятидаги Ал-Танф яқинидаги АҚШ махсус операциялар қўмондонлик пунктига ҳужум қилганини маълум қилди.