Украинадаги урушда мингдан ортиқ ўзбекистонлик ҳалок бўлгани маълум қилинди
Россия сафида жанг қилган 93 давлатдан қарийб 7 минг хорижлик ҳалок бўлган. Уларнинг 4091 нафари (58,9 фоизи) Марказий Осиё ҳиссасига тўғри келади.

Украинадаги урушда мингдан ортиқ ўзбекистонлик ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Хакерлар гуруҳи уруш бўийча янги маълумотларни қўлга киритди. Росстатдан сизиб чиққан маълумотларга кўра, 2026 йил сентябрь охиригача Украинадаги урушда камида 490 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган. Ҳақиқий қурбонлар сони 700 мингдан ортиқ бўлиши мумкин.
Россия сафида жанг қилган 93 давлатдан қарийб 7 минг хорижлик ҳалок бўлган. Уларнинг 4091 нафари (58,9 фоизи) Марказий Осиё ҳиссасига тўғри келади.
"Досье" маркази 1301 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганини қайд этган бўлса, BBC 1031 нафар Ўзбекистон фуқаросининг ўлимини аниқлаган.
Украинанинг "Хочу жить" давлат лойиҳаси маълумотига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига Марказий Осиё давлатларининг 20,4 мингдан ортиқ фуқароси Россия армияси билан шартнома тузган. Уларнинг 8,2 мингдан ортиғи, яъни 40 фоизи ўзбекистонликлардир.
Лойиҳа ҳисобича, ёлланаётганлар сони тез ўсмоқда. 2024 йилда 1446 нафар, 2025 йилда 3487 нафар Ўзбекистон фуқароси шартнома имзолаган. Хорижликлар пул, фуқаролик ваъдаси, алдов ва мажбурлаш орқали урушга жалб қилинмоқда.





