
Иорданияда Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” китоби араб тилида тақдим этилди
Ушбу асарда мамлакатни модернизация қилиш, миллий давлатчиликни мустаҳкамлаш, иқтисодий салоҳиятни юксалтириш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишга қаратилган стратегик қарашлар баён этилган. Асарда замонавий халқаро муносабатлар, глобал хавф-хатарлар ва уларни бартараф этишда мулоқот, бағрикенглик, маърифат ҳамда тинчликнинг аҳамиятига ҳам алоҳида ўрин берилган.






