platina.uz
Сиёсат

Шунчаки китоб эмас, келажак формуласи: "Учинчи Ренессанс" — дунёни ўзгартирувчи глобал лойиҳа сифатида

Дунё ҳамжамияти Ўзбекистондаги ўзгаришларни нафақат кузатмоқда, балки чуқур таҳлил қилмоқда. Покистонлик таниқли журналист ва ёзувчи Муҳаммад Аббос Хоннинг "Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс — тараққиёт концепти" номли китоби бунинг ёрқин исботидир.

Шунчаки китоб эмас, келажак формуласи: "Учинчи Ренессанс" — дунёни ўзгартирувчи глобал лойиҳа сифатида

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида покистонлик журналист ва ёзувчи Муҳаммад Аббос Хоннинг "Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – тараққиёт концепти" номли китобининг ўзбек тилидаги нашри тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда Президент администрацияси ва Олий мажлис вакиллари, Покистон президентининг маслаҳатчиси ва матбуот котиби Муртазо Соланги, икки мамлакат вазирлик ва идоралари раҳбарлари, фан, адабиёт ва медиа соҳалари намояндалари иштирок этди.

“Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – тараққиёт консепти” китоби бадиий-публицистик асар бўлиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Учинчи Ренессанс ғояси ва амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурининг мазмун-моҳиятига бағишланган. Унга сўзбошини Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ёзгани эса давлатларимиз раҳбарлари ва халқларимиз ўртасидаги ишонч ва яқин дўстликнинг ёрқин рамзидир”, дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Китобда муаллиф Шавкат Мирзиёев илгари сурган ғояни шунчаки сиёсий шиор эмас, балки "вақт измига бўйсунмас, инсониятни ҳамкорликка чорловчи абадий ғоя" сифатида таърифлаши айтилган.

Унга сўзбошини шахсан Покистон бош вазири Муҳаммад Шаҳбоз Шариф ёзган бўлиб, у ушбу асарни "башарият тамаддунининг келажакдаги ривожини англаш учун муҳим манба" деб баҳолаган.

Эндиликда ушбу китоб ўзбек тилида ҳам нашр этилди ва кенг китобхонлар оммасига тақдим этилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid