platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Покистонга боради

Покистон президенти Асиф Али Зардорий, Бош вазир Шаҳбоз Шариф, Мудофаа кучлари Олий Бош қўмондони, фельдмаршал Асим Мунир билан музокаралар режалаштирилган. 

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Покистонга боради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг таклифига биноан 5-6 феврал кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Дастурга мувофиқ, Исломободда Покистон Президенти Асиф Али Зардорий, Бош вазир Шаҳбоз Шариф, Мудофаа кучлари Олий Бош қўмондони – Қуролли Кучларнинг қуруқликдаги қўшинлар қўмондони, фельдмаршал Асим Мунир билан музокаралар ҳамда Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари олий даражадаги мулоқотлар кун тартибининг марказида бўлади.

Сиёсий мулоқотни кенгайтириш, икки мамлакат ҳукуматлари, парламентлари, ишбилармон доиралари ҳамда ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашнинг муҳим жиҳатлари ҳар томонлама кўриб чиқилади.

Томонлар товар айирбошлашни оширишга, саноат, транспорт ва инфратузилма, туризм соҳаларидаги ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суришга ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратадилар.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Музокаралар якунида Қўшма декларация ва устувор соҳалар бўйича келишувларнинг салмоқли тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Президенти икки мамлакат етакчи ишбилармон доиралари вакилларининг қўшма бизнес форумида ҳам иштирок этади.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid