Сиз қайта-қайта ўқийдиган китоб?
Platina.uz аҳолининг кўп ўқийдиган асарлари билан қизиқди.
“Инсониятнинг энг катта кашфиёти – китобдир” деган фикрни эшитгансиз. Китоблар сизнинг дунёқарашингизни умуман ўзгартириб юбориши ҳам мумкин. Битта китоб билан бутун битта одам ва бутун бир сулолани қарашларини, қадриятларини яхшилаш мумкин.
Ҳар бир одам ёки ёшнинг қадрли бўлган ўз асари бор. Мана шу китоб унинг руҳиятига энг яқин ҳисобланади. Platina.uz аҳолининг қайта-қайта ўқийдиган севимли асарлари билан қизиқди.
Жавоблар орасида кўп такрорлангани Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” асари бўлди. Сўровномада қатнашувчилар ҳар биринининг психикасига яқин бошқа турли хил асарлар санаб ўтилди. Табиийки, китобга умуман қизиқмайдиганлар ва мен ҳаётдан ўрганяпман деяётганлар ҳам йўқ эмас.
Аммо сўровнома видеосидан сўнг ёшлар китоб ўқимайди деган стереотип фикрни ўзгартиришингиз аниқ.
Фазилат Соиб