
Самарқандда мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари 1 млрд сўмдан ошиқ пулни талон-торож қилди
Улар салкам 91 минг дона суюқ совунни қиммат нархларда харид қилиб, бюджет маблағларини ўзлаштиришиб юборган.

Улар салкам 91 минг дона суюқ совунни қиммат нархларда харид қилиб, бюджет маблағларини ўзлаштиришиб юборган.

Президент Шавкат Мирзиёев унинг вафот сабаб ҳамдардлик билдирди. Парда Зиятов 1990–1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати, 2005–2015 йилларда Олий Мажлис Сенати аъзоси бўлган.

Президентимиз рамзий тугмани босиб, 98 та янги лойиҳани ишга туширди. Лойиҳалар энергетика, қурилиш, тўқимачилик, машинасозлик, таълим, туризм, логистика, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларни қамраб олади.

Андижон вилоятидаги мавжуд сув манбалари “яшил” энергетикани ривожлантириш учун катта имконият яратади. Хусусан, Катта Фарғона каналининг барқарор сув оқими микро ва кичик ГЭСлар қуриш учун қулай ҳисобланади.

Украина президентининг баёноти Буюк Британия бош вазири билан учрашувда янгради.

Ҳар йили 25 нафар ўзбекистонлик талаба Google офисларига стажировкага юборилади.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Google вице-президенти Каран Бхатия билан учрашди.

Энг катта мукофот Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадаси ғолибларига берилади. Бунгача мукофот миқдори 880 млн сўм эди.

Президент дастлаб Андижон халқаро аэропортидаги ишлар билан танишди. Ҳозирда реконструкциянинг иккинчи босқичи давом этмоқда. Унинг доирасида умумий майдони 19 минг 685 квадрат метр бўлган икки қаватли замонавий терминал биноси барпо этилмоқда.

Амалда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжати билан фуқаронинг ҳуқуқи бузилган тақдирда бундай ҳужжат устидан маъмурий судга шикоят қилиш имконияти мавжуд эмас. Эндиликда бундай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари устидан бевосита судга шикоят қилиш ҳуқуқини бериш таклиф этилмоқда.

Аввал Словакия, кейин Франция Алишер Усмоновга қарши санкцияларни бекор қилишни талаб қилди. Охир-оқибат Россияга қарши умумий санкциялар 3 йилга узайтирилди, бироқ Усмонов ва Фридмандан чекловлар олинди.

Ню-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси 81-сессиясининг юқори даражадаги умумий мунозаралари бошланди. Иштирокчи давлатлар ичида Ўзбекистон ҳам бор.